Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони камайди

Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони камайди

2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистондан хорижий давлатларга 2 277 нафар фуқаро доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга камайган.

Хорижга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон ва Россия ҳиссасига тўғри келган. Жумладан, кўчиб кетганларнинг 80,6 фоизи Қозоғистонга, 16,4 фоизи Россияга йўл олган. Шунингдек, Жанубий Корея, Қирғизистон ва бошқа давлатларга кетганлар ҳам қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп кўчиб кетиш ҳолати Қорақалпоғистон Республикасида — 727 нафар, Тошкент вилоятида — 637 нафар ва Навоий вилоятида — 511 нафарни ташкил этган.

Энг паст кўрсаткичлар эса Қашқадарё вилоятида — 5 нафар ва Сурхондарё вилоятида — 3 нафар бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг