Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонга туризм мақсадида жами 6 млн 565 минг 410 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млн нафарга ёки 24,9 фоизга ошган. Мазкур ўсиш мамлакатнинг туристик жозибадорлиги ортиб бораётганини ҳамда халқаро саёҳатлар фаоллашганини кўрсатади.
Ҳисобот даврида энг кўп туристлар қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келди. Қирғиз Республикасидан 1 млн 875 минг 332 нафар, Қозоғистондан 1 млн 553 минг 688 нафар, Тожикистондан эса 1 млн 471 минг 670 нафар фуқаро Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шунингдек, Россиядан 585 минг 558 нафар, Афғонистондан 238 минг 925 нафар, Хитойдан 223 минг 479 нафар, Туркманистондан 164 минг 211 нафар, Туркиядан 95 минг 466 нафар, Ҳиндистондан 26 минг 450 нафар ҳамда Германиядан 22 минг 294 нафар турист мамлакатимизга келган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter