Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга қарийб ярим миллион афғонистонлик тижорат мақсадида келди

Ўзбекистонга қарийб ярим миллион афғонистонлик тижорат мақсадида келди

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет элликлар сони 2,2 баробарга ошган.

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 446,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 247,8 минг нафарга ёки 2,2 баробарга ошган.

2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Афғонистон — 415 577 нафар

Тожикистон — 17 962 нафар

Туркманистон — 9 048 нафар

Россия — 728 нафар

Қозоғистон — 589 нафар

Туркия — 587 нафар

Бошқа давлатлар — 2 355 нафар.

Аввалроқ 2025 йилнинг январ–декабр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 050,3 трлн сўмни ташкил этгани хабар берилганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг