Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга хорижликлар кўпроқ қариндошларни йўқлашга келишади

Ўзбекистонга хорижликлар кўпроқ қариндошларни йўқлашга келишади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июлида жами 6,3 млн нафар чет эл фуқаролари Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,1 млн нафарга ёки 48,9 % га ошган.

Энг кўп сайёҳ қўшни республикалардан келган:

Қирғизстон – 1 846 030 нафар;

Қозоғистон – 1 466 535;

Тожикистон – 1 441 618;

Россия – 536 849;

Афғонистон – 267 485;

Туркманистон – 208 864;

Хитой – 103 158;

Туркия – 96 492;

Ҳиндистон – 38 008;

Корея Республикаси – 25 057;

Бошқа давлатлар – 289 023 нафар.

Уларнинг асосий қисми қариндошларни йўқлаш (4 338 164) мақсадида келган.

Сайёҳ сифатида 949 933 нафар, хизмат юзасидан 710 303, тижорат 255 136 ва даволаниш мақсадида 54 882 киши Ўзбекистонни танлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг