Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар яқин кунларда сайёралар парадини кузатиши мумкин

Ўзбекистонликлар яқин кунларда сайёралар парадини кузатиши мумкин

28 феврал, шанба куни олтита сайёрадан иборат парад содир бўлади. Ушбу сайёралар парадида Қуёш тизимидаги олтита сайёра – Меркурий, Венера, Нептун, Сатурн, Уран ва Юпитер сайёралар иштирок этади.

ЎзФАнинг маълум қилишича, ўша куни Қуёш ботгандан кейин сайёралар парадини мамлакатнинг барча ҳудудларидан кузатиш мумкин.

«Ушбу сайёралар парадида сайёралар осмон соҳасининг чорак қисмини эгаллайди ва парадда иштирок этадиган сайёраларни осмоннинг жанубий-ғарбий қисмидан топишингиз мумкин. Ушбу парадда иштирок этадиган сайёрлардан фақат 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин, холос. Булар: Меркурий, Венера, Сатурн ва Юпитер. Нептун ва Уран сайёралари эса жуда хира бўлганлиги сабабли уларни кўриш учун махсус оптик ускуналар (телескоп ёки бинокл) керак бўлади», – дейилади Академия ахборотида.

Қайд этилишича, Меркурий ва Венера Қуёшга жуда яқин бўлганлиги сабабли улар парад вақтида уфққа жуда яқин бўлади, бу эса уларни осмонда кўриш имкониятини камайтиради.

«Қуёш ботгач жануби-ғарбий осмонга қараганимизда тўлаётган ярим Ой ва ундан унча узоқда бўлмаган Юпитерни топасиз, Уран сайёраси оддий кўз билан кўринмайди лекин Уран сайёраси Плеада (Ҳулкар юлдуз тўдаси) яқинида бўлади. Ҳулкар юлдуз тўдаси қоронғу тунда оддий кўз билан ҳам кўринади ва осмонда эътиборингизни тортади. Сатурн, Нептун, Венара ва Меркурий бу парадда бир бирига жуда яқинлиги билан диққатга сазовор. Бу тўртта сайёра Қуёш ботгач, унга эргашиб ботишни бошлайди ва шу сабабли бу тўртта сайёрани осмонда кўриш учун ғарбий осмон уфқини баланд бинолар тўсмайдиган тепаликдан кузатиш керак бўлади», – дейилади ахборотда.

Маълумот учун, сайёралар паради бу ноёб астрономик ҳодиса бўлиб, катта сайёралар паради (бунда 5 та ёки ундан ортиқ сайёралар бир-бирига яқин бурчак масофага келиши, таҳр.) 18-20 йилда бир марта содир бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг