«Ўзгидромет» навбатдаги шошилинч баёнот билан чиқди
Жорий йилнинг 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.
Бу ҳақда «Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди.
21 декабрда республика ҳудудлари бўйича шамол кучайиши кутилмоқда:
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 17-22 м/с гача;
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли шамоллар кутилмайди.
21-22 декабрда республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter