Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Петербургдаги Ўзбекистон консулхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Петербургдаги Ўзбекистон консулхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Фото: «Glamius.ru»

Кеча, 14 март куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари В.Запевалов, шаҳар Ташқи алоқалар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи С.Марков, Ленинград вилояти Ташқи алоқалар қўмитаси раиси А.Минин, ўзбек диаспорасининг вакиллари ва журналистлар иштирок этишди.

— Шаҳримиз ҳукумати Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда, — деди Санкт-Петербург шаҳрининг ҳокими Георги Полтавченко. — Биз ҳамкорликни кенгайтириш, ташрифларни ташкил этишга ўзаро интилишни ва бошқа кўплаб икки томон учун ҳам манфаатли лойиҳаларни юқори баҳолаймиз.

Ўзбекистон Бош консулхонаси қуйидаги манзилда жойлашган: Россия Федерацияси, Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Санкт-Петербург шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг