Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пора олган электр муҳандислари ушланди

Пора олган электр муҳандислари ушланди

Видеодан скриншот

Тошкент шаҳридаги туман электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси пора билан қўлга тушди.

Муҳандислар тижорат банкларидан бирининг биносида электр ҳисоблагич нотўғри улангани ва электр сарфи хато ҳисобланаётгани ҳақида далолатнома расмийлаштиришган. Улар ушбу далолатнома бўйича 400 млн сўм жарима ҳисоблашган ва уни 65 млн сўмга тушириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 8 минг доллар талаб қилишган.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муҳандислар сўралган пулни учинчи шахс орқали олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг