Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Фармони: Қурбон ҳайити муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди

Президент Фармони: Қурбон ҳайити муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди

Фото: «Xabar.uz»

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2018 йил 21-23 август кунлари мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Фармонда 2017 йил 28 декабрдаги Фармонида назарда тутилган 2018 йил 24 август кундаги дам олиш куни 22 август чоршанба кунига кўчирилиши белгиланган.

Қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид мазкур Фармонда шунингдек 25 август шанбадаги дам олиш кунини 23 август пайшанба кунига кўчирилиши белгиланган эди.

Шунга кўра, 2018 йил 21–23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг