Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг расмий веб-сайти: янги формат ва дизайнда

Президентнинг расмий веб-сайти: янги формат ва дизайнда

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти – president.uz янги форматда ва дизайнда ишга туширилди. Сайт контент жиҳатидан ҳам бойиган ва қўшимча қулайликлар яратилган. Видеогалерея қўшилган.

Жумладан, president.uz сайтининг биринчи саҳифасидан сўнгги янгиликлар, президент ижтимоий тармоқларда, хорижга ва ҳудудларга ташрифларни кўрсатувчи Ўзбекистон ва жаҳон харитаси, инфографика ва Ўзбекистон Республикаси Президентига оид асосий маълумотлар жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти 2017 йилда ишга туширилган.

Мазкур сайтда президент қабул қилаётган қарор ва фармонлар ҳамда давлатимиз раҳбари амалга ошираётган барча ишлар ўрин олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг