Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Профессор Гули Маҳмудова вафот этди

Профессор Гули Маҳмудова вафот этди

Профессор Гули Маҳмудова 61 ёшида вафот этди

Гули Маҳмудова 1963 йилда Тошкентда туғилган. Фалсафа фанлар доктори, профессор 1980–1985 йилларда Тошкент давлат университети Фалсафа-иқтисод факультети «Фалсафа» бўлимида таҳсил олган. 1985–2012 йилларда ЎзР ФА «Фалсафа ва ҳуқуқ» институтида, Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия университетида илмий ходим, катта илмий ходим, доцент лавозимларида ишлаган.

2012–2020 йилларда ЎзМУ қошидаги Фалсафий тадқиқотлар ўқув-илмий комплекси раҳбари, ҳозирда ЎзМУ «Фалсафа ва мантиқ» кафедраси профессори. 

Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича 1996 йилда «Туркистонда жадидчилик ҳаракати ва унинг ахлоқий-эстетик фикр тараққиётига таъсири» мавзусида номзодлик диссертaциясини, 2008 йилда «Зардуштийлик таълимотининг тарихий-фалсафий таҳлили» («Авесто» асосида) мавзусида докторлик диссертaциясини ҳимоя қилган.

Илмий ишлари йўналиши ичида Туркистонда жадидчилик ҳаракати ва ахлоқий-эстетик тафаккур тараққиёти; умуминсоний қадриятлар замирида замонавий ўзбек ёшлари ижтимоийлашувининг баъзи масалалари; Авестодаги ижтимоий-фалсафий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик ғояларнинг фалсафий моҳияти; замонавий эстетиканинг методология муаммолари; замонавий фалсафанинг тизим, мураккаблик, ночизиқли динамика, инсон капитали масалаларига оид тадқиқотлар мавжуд. 

Шу масалаларга оид 200 дан ортиқ асарлари чоп этилган. «Туркистонда жадидчилик ҳаракати ва ахлоқий-эстетик тафаккур тараққиётига таъсири», Тошкент «Davr press», 2006; «Философская сущность Авесты», «Эстетические идеи зороастризма», «About native land of Zoroastrianism and Avesta», «Авестонинг фалсафий моҳияти», «Маданий антропология», «Инсон фалсафаси» каби асарлар муаллифи. «Марказий Осиё фалсафий тафаккурида Авестонинг ўрни» монографияси, «Зардуштийлик фалсафаси» қўлланмаси, «Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикри тарихида адолат ғояси», «Ўзбекистон фалсафаси тарихи» 1-жилд монографияси, «Авеста: энциклопедик луғат»ининг ҳаммуаллифи. Хорижда 30 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган.

Олима раҳбарлигида 5 нафар фалсафа доктори (PhD) ва 2 нафар фалсафа фанлари доктори илмий даражасини ҳимоя қилган. 

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг