Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Профилактика инспектори» видеомурожаати юзасидан расмий баёнот берилди

«Профилактика инспектори» видеомурожаати юзасидан расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Қува тумани Байналминал МФЙ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Нозимжон Нишонов Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат билан чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Интернет ижтимоий тармоқларида «Қува туманида ИИБ раҳбарияти томонидан профилактика инспекторлари ҳуқуқлари поймол қилинмоқдами?» сарлавҳали видеомурожаат юзасидан расмий баёнот берилди.

Мазкур мурожаат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди, дея хабар берди Фарғона вилояти ИИБ Aхборот хизмати.

Aниқланишича, мурожаатчи Нишонов Нозимжон Наврўзбек ўғли муқаддам ички ишлар органларида ишлаб, хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги, сурункали равишда хизмат интизомини бузиб, ички ишлар органлари ходимларига номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун салбий сабабларга кўра, 2021 йилда ички ишлар органларидан бўшатилган.

Шунингдек, собиқ ходим Н.Нишоновни видеомурожаатидаги ИИО ходимлари билан боғлиқ келтирилган ҳолатлар юзасидан вилоят ИИБ тегишли хизматлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги маълум қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг