Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги «сирли цехлар» фош этилди

Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги «сирли цехлар» фош этилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.К. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 300 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 354 кг пахта, 6 дона ускуна жами 189,3 млн сўмлик товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Х.нинг Бувайда тумани «Хўжаобод» МФЙ ҳудудида ташкил этган яширин цехидан 712 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 874 кг чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг