Қашқадарё вилояти ИИБ америкалик тадбиркор ҳибсга олинганини рад этди
Бугун бир қатор ОАВларда асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Зокир Алиев Чироқчидаги ота уйида ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Ушбу масала юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ билан боғландик. Ўзини Жабборов дея таништирган вилоят ИИБ навбатчилик қисми ходими аввалига бу воқеадан бехабар экани, шу боис Чироқчи тумани ИИБ билан боғланиш лозимлигини билдирди. Ўз навбатида, Чироқчи ИИБ ҳам бу воқеадан бутунлай бехабар эканликларини маълум қилишди.
Шундан сўнг вилоят ИИБ билан қайта боғландик. Жабборовнинг айтишича, бизнинг қўнғироғимиздан сўнг у ушбу масалани суриштирган. Айтишича, интернетда тарқалган бу гап-сўзлар ёлғон ва мутлақо асоссиз.
«Сиз телефон қилганингиздан кейин биз ҳам суриштирдик. Қашқадарёда бундай воқеа бўлмаган», — деди Жабборов «Xabar.uz» мухбири саволига жавобан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter