Қашқадарёдаги бозорда сифатсиз кир ювиш воситаси аниқланди

Назорат хариди натижасида сифатсиз маҳсулот аниқланди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси хабар берди.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги Марказий деҳқон бозори ҳудудида жойлашган савдо нуқталаридан бирида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси вилоят бўлими мутахассислари томонидан навбатдаги назорат хариди ўтказилди.
Харид жараёнида “P.М.S.А” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган синтетик кир ювиш воситаси таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижасига кўра, маҳсулот белгиланган талаб ва меъёрларга мос келмаслиги — мувофиқлик сертификатига эга эмаслиги аниқланди.
Бундан ташқари, ушбу маҳсулотнинг тамғасида қонунчиликка зид равишда мувофиқлик белгиси (сертификат белгиси) қўлланилгани қайд этилди. Бу эса Ўзбекистон Республикаси “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 28 ва 29-моддалари талабларини бузилишига олиб келади.
Мазкур ҳолат юзасидан савдо нуқтасига синтетик кир ювиш воситасини савдодан олиб ташлаш бўйича расмий тақдимнома киритилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter