Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайси йилларда Ўзбекистон фуқаролигига энг кўп киши қабул қилинган?

Қайси йилларда Ўзбекистон фуқаролигига энг кўп киши қабул қилинган?

Фото: Xabar.uz

2016 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 97 та фармонига асосан жами 23 минг 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.

Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

2016 йилда – 179 нафар;
2017 йилда – 1 064 нафар;
2018 йилда – 2 760 нафар;
2019 йилда – 6 318 нафар;
2020 йилда – 8 127 нафар;
2021 йилда – 4 567 нафар;
2022 йилда – 295 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 1992 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатимизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган. Яъни, 1991 йилдан 2007 йилга қадар республикамизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик берилган бўлса, 2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ҳеч кимга берилмаган.

Аввалроқ, Президент фармони билан беш йилда қанча одам афв этилгани маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг