Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалиги ва ички ишлар вазирларига ўринбосарлар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги ва ички ишлар вазирларига ўринбосарлар тайинланди

Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаган.

Aнвар Каримов Расулевич 1977 йил Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти - олий. 1998-йилда Гулистон Давлат университети ҳамда 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Aкадемиясини тамомлаган. Aнвар Каримов мазкур тайинловга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаётган Хайдаров Aхадбек Яҳёбекович иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Даврон Назармухамедов Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бу вазифада ишловчи Азизбек Икромов Фарғонага ишга ўтказилганди. 

Тайинловга қадар Д.Назармухамедов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг