Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолияти такомиллаштирилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолияти такомиллаштирилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланиб, низомда вазирликнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби белгиланди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳуқуқий асоси белгилаб берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Унга кўра, Жамғарма маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари моддий-техник базасини ривожлантириш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза килиш каби мақсадларга сарфланади.

Қарор билан, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидоийси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўкрак нишони билан фаолиятида юқори натижаларга эришган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида ишлаётган ходимлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш корхоналари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ходимлари мукофотланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг