Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Айиқ қафасига ташланган қизалоқ 18 ёшга тўлгунига қадар назоратда бўлади» — ССВ

«Айиқ қафасига ташланган қизалоқ 18 ёшга тўлгунига қадар назоратда бўлади» — ССВ

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ҳайвонот боғида онаси томонидан айиқ қафасига ташланган, бахтли тасодиф сабаб йиртқичдан зарар кўрмай қолган қизалоқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохонада бир неча кундан бери муолажа олаётган қизалоқнинг ҳолати бўйича янги маълумотларни тақдим қилди.

Қайд этилишича, 2018 йилда туғилган бемор З. А. шу йилнинг 29 январида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар бўлими қабулхонасига «Тез ёрдам» машинасида олиб келинган эди.

Шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилиб, қизалоқ болалар реанимация бўлимига ётқизилган ва тегишли мутахассислар иштирокида зарур даво чоралари кўрилган.  Унинг умумий аҳволи яхшилангач, бошқа бўлимга ўтказилган.

Ҳозир бемор тиббиёт ходимлари назорати остида режали муолажаларни давом эттирмоқда. Соғлиги кундан кун тикланиб боряпти.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор қизалоқнинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шариповни шахсан масъул этиб белгилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг