Қорақалпоғистон халқ артисти Кенгесбой Сержанов вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳамда Қорақалпоғистон халқ артисти Кенгесбой Сержанов 66 ёшида вафот этди.
Кенгесбой Сержанов фаолияти давомида Ўзбекистон давлат консерваториясида, Республика эстрада-цирк коллежида ёшларга устозлик қилди. Алишер Навоий номидаги катта академик опера ва балет театрида опера хонандаси сифатида сермаҳсул ижод қилиб, кўплаб бош ролларни ижро этди.
Кенгесбой Сержанов кенг диапазонли, саҳройи овоз эгаси бўлиши билан бирга кўплаб халқаро танловлар ғолиби бўлди. Республикамизга таниқли опера хонандаларини етиштиришда, мамлакатимизда опера санъатини ривожлантиришда салмоқли ҳисса қўшди. Кенесбай Сержановнинг ёрқин хотираси мудом ёдимизда сақланади.
Xabar.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter