Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуйи Чирчиқ туманида ҳоким, прокурор ва солиқ раҳбари алмашди

Қуйи Чирчиқ туманида ҳоким, прокурор ва солиқ раҳбари алмашди

Фото: «uztag.info»

Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, бугундан эътиборан Холмуродов Акмал Арслонович Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими, Қўлдошев Абдумалик Абдуғаниевич туман прокурори, Имомов Шуҳратали Тоирович туман солиқ инспекцияси раҳбари сифатида иш бошлади.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Қ.Қуронбоев, вилоят раҳбари Р.Холматов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот республикадаги ўртача даражадан паст бўлгани учун Президент топшириғига кўра Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг