Рақамли ҳукумат маркази халқаро мезонлардан муваффақиятли ўтди

Ўзбекистон сўнгги йилларда жадал суръатлар билан рақамли трансформация йўлидан бормоқда. Бу жараён фақат янги хизматлар ёки электрон тизимларни ишга тушириш билан чекланиб қолмай, балки уларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини халқаро мезонлар асосида баҳолашни ҳам талаб қилади.
Шу жиҳатдан, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида халқаро аудитнинг муваффақиятли якунланиши ва ISO стандартлари сертификатларининг узайтирилиши муҳим воқеа бўлди.
ISO9001:2015 ва ISO37001:2016 каби стандартларни жорий этиш орқали ташкилот ўз фаолиятини жаҳон талабларига мослаштиради. Сифат менежменти тизими – хизматларни аҳоли ва бизнес эҳтиёжларига яқинлаштиришга ёрдам берса, коррупцияга қарши менежмент тизими – давлат бошқарувидаги энг катта муаммолардан бири бўлган шаффофлик масаласига жавоб беради.
Халқаро мутахассислар томонидан ўтказилган аудит натижалари шуни кўрсатдики, марказда коррупция хавфини камайтириш, ички назоратни кучайтириш ва жараёнларни оптималлаштириш борасида аниқ ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, бу тизим амалда ишлаётгани тасдиқланди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) миллионлаб инсонларнинг ҳаётини енгиллаштирмоқда. Портал орқали юзлаб хизматлардан онлайн фойдаланиш мумкин. Агар илгари бирор маълумотнома олиш учун кун давомида идора остонасига қатнаган бўлсак, ҳозир бу жараён бир неча дақиқада ҳал бўлмоқда. Бу марказ фаолиятининг юқори самарадорлигини кўрсатади.
Халқаро сертификатлар муддатининг узайтирилиши эса халқимизнинг давлат хизматларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди. Қолаверса, мамлакатимизнинг ташқи имижи учун ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки хорижий инвесторлар учун шаффоф ва халқаро стандартларга жавоб берадиган тизим – ишончли муҳит ҳисобланади. Демак, марказнинг бу ютуғи рақамли иқтисодиётга инвестициялар оқимини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter