Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расул Кушербаев депутатликдан кетишга қарор қилди

Расул Кушербаев депутатликдан кетишга қарор қилди

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутатликдан кетишга қарорини эълон қилди.

«Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман.

Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман.

Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар!

Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!», дея пост қолдирди у.

Бироз аввалроқ депутат ўзининг твиттердаги саҳифасида бюджет муҳокамаларида иштирок этмаганини қайд этди.

«Бу сафарги бюджет муҳокамаларида иштирок этмадим. Катта ҳажмдаги лойиҳани ўқишга ҳам етарли вақт берилмади. 1-ўқишда ялпида сўз сўрасам зам спикер У.Иноятов очиқчасига сўз бермади. Сўнг мажлисдан чиқиб кетдим ва кирмадим.

Депутатларни оғзини ёпадиган замларни боридан йўғи яхши», деб ёзганди.

Аввалоқ у бу лойиҳанинг қабул қилинишига тўлиқ қаршилигини билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг