Робахон Маҳмудова оғир жудоликка учради
Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудованинг ўғли Рустам Маҳмудов вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Робахон Маҳмудова 2023 йилги президентлик сайловида «Адолат» партиясидан номзод сифатида иштирок этган. Овоз бериш натижаларига кўра, у 4,43 фоиз овоз йиғиб, амалдаги президент Шавкат Мирзиёевдан кейин иккинчи ўринни эгаллаганди.
“Xabar.uz” жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter