Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг PR-марказига куратор бўлди
![Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг PR-марказига куратор бўлди](https://xabar.uz/static/crop/4/1/920__95_4124800066.jpg)
Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) директорига ўринбосар этиб тайинланган. Бу ҳақда Minbar.uz нашри хабар берди.
![](https://static.xabar.uz/uploads/7/720__-T_I0AvuOXEo9hLds7JzAp7pC-WRCZ8c.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёева агентликда энди Ўзбекистоннинг чет элларда ижобий имижини шакллантиришга масъул бўлади. PR-марказ куратори сифатида Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг хориждаги имижини яхшилайди. У шунингдек агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter