Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланди

Президентнинг тегишли фармони билан Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Адиз Музаффарович Бобоев — 1972 йилда Бухоро вилоятининг Вобкент туманида туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни режалаштириш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 2024 йилнинг 29 январида Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланган эди.

Бунгача эса иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари, 2023 йил февраль ойидан 2024 йил январь ойигача иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг