Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанддаги қайси маҳаллаларда ҳовлилар бузилиб, кўп қаватли уйлар қурилиши маълум қилинди

Самарқанддаги қайси маҳаллаларда ҳовлилар бузилиб, кўп қаватли уйлар қурилиши маълум қилинди

Самарқанд шаҳри, Қорасув массивида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Тадбир давомида шаҳарда бўладиган ўзгаришлар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтилди.

Маълум қилинишича, айни вақтда Самарқанд шаҳрида 550 минг 800 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шунга кўра, аҳолини замонавий уй-жой билан таъминлаш мақсадида «Қорасув» массивида 10 та 16 қаватли тураржой бинолари қурилди. 2022 йилнинг биринчи чорагида эса 3 та 16 қаватли ва 2 та 25 қаватли тураржой бинолари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, 2022 йилда «Ширин» маҳалласи (собиқ Рофе Ҳамроев номли жамоа хўжалиги) ҳудудида катта ўзгаришлар режалаштирилган. Жами 210 гектар ер майдонида жойлашган 1788 та турар ва нотураржой объектлари ва Самарқанд шаҳрининг вокзал орти ҳудудидаги «Матонат», «Майсазор», «Меҳнат», «Ипак йўли», «Темирйўлчилар» ва «Барака» маҳалларида жойлашган 3 304 та эски ҳовлилар бузилади.

«Шаҳар кўркини бузаётган, архитектура ва шаҳарсозлик нормаларига жавоб бермайдиган эски ҳовлилар қонунда белгиланган тартибда кўчирилиб, ўрнида кўп қаватли тураржой бинолари, савдо мажмуалари, туристик ва кўнгилочар мажмуалар барпо этиш белгиланган», — дейилади журналистлар учун берилган маълумотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг