Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанддаги туғруқхонада ўнлаб чақалоқлар ваҳшийларча ўлдирилганлиги аниқланди

Самарқанддаги туғруқхонада ўнлаб чақалоқлар ваҳшийларча ўлдирилганлиги аниқланди

Фото: «Uznews.uz»

«Uznews» нашрининг «Ҳуқуқ» газетасига таяниб хабар беришича, Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Нигора Солихонова бошқарувидаги туғруқхона аниқланган.

Шифохона бошқаруви ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллашган.

Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган. Кичкинтойларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг февраль ойи охирида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг биносида шифохона маъмурияти ҳамда ходимларига ҳукм ўқилиб, шифохонанинг бош шифокори Нигора Солихонова 13 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган.

Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилиш кўринишидаги жазо туғруқхонанинг бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг