Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабзда тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этган шахс жаримага тортилди

Шаҳрисабзда тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этган шахс жаримага тортилди

Куни кеча Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси томонидан аниқланишича, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида хўжалик бекаси сифатида фаолият юритаётган З.А. қўл остида ишловчи ходимлари О.Б.нинг навбатчилик вақти тугаганидан сўнг, М.А. ва М.А.ни эса иш вақтида ўзларига юкланган вазифаларни бажартирмасдан, уларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаган.

Давлат меҳнат инспекцияси қарорига асосан З.А.га нисбатан республика Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддасига кўра маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ва амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробари миқдорида жарима жазоси тайинлаш белгиланди.

Қайд этилишича, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари (2021 йил 30 март кунидаги №13 ва 4 майдаги №18-сонли йиғилиш баёнларига асосан) мажбурий меҳнатга жалб этмаслик бўйича огоҳлантирилган ва зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг