Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларнинг нуфузини оширишни асосий вазифа қилиб қўйди
Хабар берганимиздек, бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда «Xabar.uz» мухбири ҳам қатнашди.
Видеоселектор йиғилишида Халқ таълими вазири лавозимига тайинланган Шерзод Шерматов ва унинг ўринбосарлари иштирок этди.
Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазирга таълим тизими билан боғлиқ бир қатор вазифаларни қўйган. Уларнинг энг асосийси — жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш.
Қайд этилишича, кўплаб ривожланган давлатларда ўқитувчилик энг обрўли касблардан бири ҳисобланади. Шунинг учун энди ўқитувчининг нуфузини ошириш, энг обрўли касблардан бирига айлантириш бугуннинг энг муҳим вазифаси бўлиши керак.
«Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳам ҳурмат қилмайман», — деб айтган Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter