Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев янги қонунга имзо чекди

Шавкат Мирзиёев янги қонунга имзо чекди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–815-сон, 20.01.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Шунга кўра, «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги Қонунга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифаларига қуйидагилар қўшилди:

- Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон юритиш;
- мажбурий талаблар электрон реестрини юритиш.

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қуйидагиларни қўшимча равишда амалга оширади:

- малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва тугатиш тартибини, аудиторлар малакасини оширишга оид намунавий дастурни тасдиқлайди;

- малака имтиҳонини ўтказади;

- аудиторнинг малака сертификатини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг