Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокорлар тиш саломатлиги бўйича муҳим маълумотни аниқлади

Шифокорлар тиш саломатлиги бўйича муҳим маълумотни аниқлади

Парҳез оғиз бўшлиғи касалликларининг олдини олишда муҳим рол ўйнаши мумкин. Бу ўнлаб тадқиқотлар маълумотларини таҳлил қилган олимлар томонидан чиқарилган хулоса саналади. Натижалар Food Science & Nutrition (FCN) журналида чоп этилди. 

Шарҳ муаллифлари биоактив моддаларга бой озиқ-овқатлар тишлар ва милкларга фойда келтириши мумкинлигини аниқладилар.

Буларга кўк чой, олма, помидор, саримсоқ, асал, пробиотик йогуртлар ва кефир, шунингдек, ёнғоқлар, баргли кўкатлар, резаворлар, денгиз маҳсулотлари ва антиоксидантлар, полифеноллар, витаминлар ва минералларни ўз ичига олган бошқа озиқ-овқатлар киради. 

Тадқиқотларга кўра, кўк чой милк яллиғланишига ва ёмон нафасга олиб келадиган бактерияларнинг ўсишини секинлаштириши мумкин. Пробиотик сут маҳсулотлари оғиз микрофлорасининг соғлом мувозанатини сақлашга ёрдам беради, олма эса тупурик ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу эса тишларни табиий тозалашга ёрдам беради. 

Бироқ, олимлар ҳатто энг фойдали озиқ-овқатлар ҳам мунтазам равишда тиш чўткаси ва стоматологик жараёнларнинг ўрнини боса олмаслигини таъкидлайдилар. Бундан ташқари, кислотали мевалар ва шарбатлар ортиқча истеъмол қилинганда тиш эмалига зарар этказиши мумкин, шунинг учун меъёрида овқатланиш ва оғиз гигиенасини тўғри сақлаш муҳимдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг