Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шоир Сафар Оллоёр яна битта зарбулдостон ёзди

Шоир Сафар Оллоёр яна битта зарбулдостон ёзди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Сафар Оллоёр ўзининг иккинчи зарбулдостонини ёзиб тугатди.

Шоирнинг «Хabar.uz»га маълум қилишича, яқинда «Табиат ва Оқибат» номли 8 мустақил достондан таркиб топган асарига муаллифлик ҳуқуқи объектини депонентлаш тўғрисидаИнтеллектуал мулк агентлиги томонидан 002600-рақамли гувоҳнома тақдим этилган.

Ушбу адабиётдаги энг йирик назмий монументал асар 1992-2020 йиллар давомида ёзилган бўлиб, асосан, унда мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ижтимоий-маърифий ютуқлар билан бир қаторда юртдошларимиз фаолиятидаги Она Табиат билан боғлиқ муносабатлар ўзининг ифодасини топган.

Асар кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, шоир Сафар Оллоёр адабиётда янги жанр бўлган зарбулдостонга асос солгани, унинг «Одам ва Омад» номли зарбулдостони Интеллектуал мулк агентлиги томонидан адабиётдаги илк жанр сифатида қайд этилгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг