Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳратбек Абдураҳмонов Туркияда ватандошлар билан “кечки овқат” форматида учрашади

Шуҳратбек Абдураҳмонов Туркияда ватандошлар билан “кечки овқат” форматида учрашади

Фото: «Xabar.uz»

25 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Туркияда яшаётган ватандошлар билан учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув “кечки овқат” форматида ташкил этилади.

Тадбир давомида Андижон вилоятида тадбиркорликни йўлга қўйиш имкониятлари ва таклифлари муҳокама қилиниши, шунингдек, Туркиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, учрашувда бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Учрашувда иштирок этиш истагида бўлганлар 23 январга қадар WhatsApp орқали қуйидаги рақам орқали рўйхатдан ўтишлари сўралган: +998 (50) 004-20-62

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг