Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Солиқдан миллиардлаб қарзи бор қурилиш корхоналари маълум қилинди

Солиқдан миллиардлаб қарзи бор қурилиш корхоналари маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

2026 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда солиқ қарзи 100 миллион сўмдан юқори бўлган қурилиш корхоналари сони 1 973 тага етган. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг жами қарзи қарийб 3 триллион сўмни ташкил қилмоқда.

Эътиборлиси, умумий қарзнинг 35,5 фоизи ёки 1,1 триллион сўмдан ортиғи атиги 10 та йирик корхона ҳиссасига тўғри келган. Бу қурилиш тармоғида молиявий интизом ва солиқ мажбуриятлари билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Йирик қарздорлар

Энг катта солиқ қарзи «New Building Trade Servis» МЧЖ ҳисобига тўғри келган. Андижонда фаолият юритувчи мазкур корхонанинг қарзи 364,8 миллиард сўмни ташкил этган.

Рўйхатнинг кейинги ўринларидан Тошкент шаҳридаги «Tash Building» МЧЖ — 174,2 миллиард сўм ва «Aziya Invest Favorit» МЧЖ — 138,6 миллиард сўм қарз билан жой олган.

Солиқ қарзи энг юқори бўлган корхоналар қаторида «Tash Constructions House» МЧЖ — 101,9 миллиард, «Tamirlash Qurish Servis» МЧЖ — 72,5 миллиард ва «Stroy Montaj Invest» МЧЖ — 54,9 миллиард сўм қарз билан қайд этилган.

Шунингдек, «Agro Asia Trade Servis» МЧЖнинг қарзи 39,4 миллиард, «Usta Obid Brend» МЧЖники 37,3 миллиард ва «Grand Road Tashkent» МЧЖники 37,2 миллиард сўмни ташкил қилган.

Топ-10 рўйхатини «Centris Ro77» МЧЖ якунлаган бўлиб, компаниянинг солиқ қарзи 31,9 миллиард сўмга етган.

Ҳудудлар кесимида

Солиқ қарздорлиги бўйича Тошкент шаҳри республикада биринчи ўринни эгаллаган. Пойтахтдаги қурилиш корхоналарининг жами қарзи 958,3 миллиард сўмга етган.

Иккинчи ўринда Андижон вилояти қайд этилган бўлиб, ҳудуддаги қурилиш компанияларининг қарзи 666,1 миллиард сўмни ташкил қилган. Учинчи поғонадан эса 225,5 миллиард сўм билан Тошкент вилояти жой олган.

Шунингдек, Бухоро вилоятида 185,7 миллиард, Қашқадарё вилоятида 119,1 миллиард ва Сирдарё вилоятида 100,9 миллиард сўм солиқ қарзи қайд этилган.

Энг кам қарздорлик кўрсаткичлари эса Хоразм вилояти — 62,5 миллиард, Наманган вилояти — 64 миллиард ва Қорақалпоғистон Республикасида — 66,3 миллиард сўмни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг