Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Солиқдан қарз бўлганларнинг чироғини ўчириб қўйиш режалаштириляпти

Солиқдан қарз бўлганларнинг чироғини ўчириб қўйиш режалаштириляпти

Тегишли қарор билан Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг солиқ муносабатларини ташкил этишда янгича ёндашувни назарда тутувчи таклифлари маъқулланди.

Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва (ёки) ер солиғи бўйича умумий суммаси 1 млн сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланилади.

28 ноябрдаги ПҚ-364-сон қарорнинг тегишли бандида ушбу механизмнинг қандай ишлаши ҳақида аниқ тафсилотлар берилмаган.

Бироқ, агар 2026 йилнинг 1 январидан бошлаб Наманган вилоятида синаб кўриладиган «янги солиқ бошқаруви модели» самарали деб топилса, Қўмита бу борадаги таклифларини 2026 йилнинг октябрига қадар Ҳукуматга киритиши кераклиги айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг