Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Tashkent city сайилгоҳида илк янги йил арчаси ўрнатилди

Tashkent city сайилгоҳида илк янги йил арчаси ўрнатилди

Байрамни кейинроққа қолдиришга ҳожат йўқ. Янги йил шукуҳидан баҳраманд бўлишни бугуннинг ўзиданоқ бошланг ва биринчилардан бўлиб арча олдида суратга тушинг.

Янги йил байрами ва Янги йил озиқ овқат ярмаркасига тайёргарлик қизғин давом этмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ Tashkent city сайилгоҳида ёрқин Янги йил кайфиятини ҳис этишингиз ва кечқурунлари Тошкентда ўрнатилган илк арчанинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Арча боғнинг марказига ўрнатилган, унинг ёрқин чироқларини сайилгоҳдаги ҳар бир ресторандан томоша қилишингиз мумкин. Сайилгоҳ ҳудудида ўрнатилган арча мўжизалар ва сеҳрга тўла байрамнинг тобора яқинлашиб келаётганлигини барчага эслатиб туради.

Boulevard турар-жой мажмуасининг хиёбонларида эса, сиз ўзингизни Европа эртакларига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Ҳудуд бўйлаб ёруғ ва ажойиб безаклар ўрнатилган. Агар Европадаги Янги йил ярмаркасига ҳеч қачон ташриф буюрмаган бўлсангиз, унинг кайфияти ва шукуҳини Тошкентда ҳис этишингиз мумкин. Таъкидлаш лозимки, ярмаркани ташкиллаштириш ишлари билан халқаро тажрибага эга россиялик мутахассислар шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрдан 31 декабрга қадар давом этадиган кенг кўламли тадбир давомида байрам учун озиқ-овқатлар, совғалар ва барча керакли маҳсулотларни харид қилишингиз, бир-биридан мазали таомларни татиб кўришингиз, ютуқли ўйинларда иштирок этишингиз мумкин.

Байрам кунлари сайилгоҳ ҳудудида 10 000 дан ортиқ брендлар намойиш этилади. Натижада соҳа вакиллари ташриф буюрувчиларни ўз маҳсулотлари билан таништиришлари мумкин бўлади. Ташкилотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, шу кунларда сайилгоҳга 1 000 000 дан ортиқ меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Байрамнинг ёрқин таассуротларидан баҳраманд бўлинг, Tashkent city сайилгоҳига барча оила аъзоларингиз билан биргаликда ташриф буюринг. Tashkent city оилавий сайр учун мўлжалланган энг ажойиб жойлардан бири. Бу ерда ғаройиб тарзда безатилган хиёбонлар, йўлаклар, бир нечта ўйин майдончалари, шунингдек, кекса инсонлар дам олишлари мумкин бўлган кўплаб скамейкалар мавжуд. Байрам кунларида болалар учун мўлжалланган кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Улар улкан ҳаво шарининг учишини томоша қилишлари, ҳар куни саҳналаштириладиган эртакда иштирок этишлари, эстрада юлдузларининг чиқишларини томоша қилишлари, шунингдек, ёқимли совғалар эгасигага айланишлари мумкин.

Ташриф буюрувчиларга ҳар куни юзлаб совғалар тақдим этилади. Байрам кунларида меҳмонларимизга энг катта планетарий, машҳурлар музейи ва, албатта, барча меҳмонлар ва пойтахт аҳолисига ажойиб ҳиссиётлар бағишлайдиган парвозли театрга ташриф буюришларини тавсия этамиз.

Ҳозир ярмаркада қурилиш ишлари олиб борилмоқда, бироқ айрим иштирокчи брендларнинг номлари ҳозирдан маълум. Янги йил озиқ овқат ярмаркасида Makro супермаркетлар тармоғи, машҳур Pepsi ичимлиги, EVOS фастфудлар тармоғи каби брендлар иштирок этади, Dilmah ва Tudor чойлари ва MacCoffee меҳмонларимизни совуқ ҳавода иситишга кўмаклашади. Шунингдек, ярмаркада Танҳо ва Тўхтаниёз ота колбаса маҳсулотлари билан танишишингиз, Oriflame ва BellStoreдан байрам совғаларини харид қилишингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари, ярмарка давомида ҳақиқий ўзбек олтини билан бойитилган Ocard сувининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Ярмарка 10 декабрда бошланади. Ҳозирда иштирокчиларнинг 90 фоизи ўз жойларини эгаллашга улгурган, аммо қолган 10 фоиз ҳудуддан ўз брендингиз учун жой банд қилиш имкониятига эгасиз.

Tashkent city сайилгоҳида ўтказиладиган Янги йил байрам тадбирларида ва Янги йил озиқ овқат ярмаркасида иштирок этиш учун ариза топшириш, шунингдек, батафсил маълумотларга эга бўлиш учун қуйидаги телефонлар орқали ташкилотчилар билан боғланишингиз мумкин:

Янги йил ярмаркаси: +99895 144 41 41
Tashkent city сайилгоҳи: +99890 315 93 76

Instagram: @tashkentcitypark
Facebook: tashkentcitypark

Реклама

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг