Тез тиббий ёрдам маркази бўлим мудири пора билан ушланди
Бухоро вилоятида тиббиёт муассасасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиалида бўлим мудири вазифасида ишловчи Н.Б. (ҳозирда собиқ) фуқаро М.Ш.ни Бухоро шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter