Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Кундузги об-ҳаво маълумоти

Тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Кундузги об-ҳаво маълумоти

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида эрталаб беқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ, шимолда 10-15° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7° илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг