Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонга визасиз режим қачон кучга киради?

Тожикистонга визасиз режим қачон кучга киради?

Фото: «Спутник»

2018 йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида фуқароларнинг ўзаро келиб кетишлари тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланган эди. Унга кўра икки давлат фуқаролари 30 кунгача визасиз ўзаро сафар қилишлари мумкин, дейилади ТИВ ахборот хизмати хабарида.

Оммавий ахборот воситаларида ушбу Битимнинг амал қилиши бошлангани тўғрисида маълумот тарқалгани ва давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида фуқаролар учун ноқулайликлар пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу Битимнинг қўлланиши учун томонларнинг ички тартиб-қоидалари (тасдиқлаш / ратификация қилиш) якунланиши кераклигини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон томони билан биргаликда тегишли тартибларни тезда жорий этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Шартнома кучга кириш санаси қўшимча равишда эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг