Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ҳайвонот боғининг ягона жирафаси нимадан ўлгани маълум бўлди

Тошкент ҳайвонот боғининг ягона жирафаси нимадан ўлгани маълум бўлди

Тошкент ҳайвонот боғининг бош ветеринар шифокори Маҳмуд Қўзибоев ҳайвонот боғининг Алатау лақабли ягона жирафаси нима сабабли вафот этганини маълум қилди.

Унинг айтишича, ўлимдан кейинги патологоанатомик ва лаборатор текширувлари натижаларига кўра, ҳайвоннинг ўлими провентрикуляр тимпания туфайли юзага келган мия ишемияси оқибатида содир бўлган. Тимпания, ўз навбатида, ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган.

Жирафа Тошкент ҳайвонот боғига 2016 йилда 3 ёшлигида келтирилган эди. Қўзибоевнинг айтишича, унинг яшаши ва тўлақонли озиқланиши учун энг маъқул шароитлар яратилган эди, шунингдек, барча профилактик ветеринария тадбирлари ҳам ўз вақтида ўтказилган.

Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти 2022 йилнинг 20 август куни Алатау лақабли жирафа ўлганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг