Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент метрополитенига яна 3 та замонавий ҳаракат таркиби олиб келинди

Тошкент метрополитенига яна 3 та замонавий ҳаракат таркиби олиб келинди

Фото: Тошкент метрополитени

Тошкент метрополитенига яна учта замонавий тўрт вагонли ҳаракат таркиби олиб келинди. Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар берди.

Таъкидланишича, поездлар ёзнинг иссиқ кунларида самарали совутиш, қиш мавсумида эса иситиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, йўловчилар учун янада қулай ва шинам сафар шароитини таъминлайди.

Янги ҳаракат таркибларининг фойдаланишга топширилиши поездлар ҳаракати интервалини янада қисқартириш, йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш ҳамда эксплуатация муддати узоқ бўлган эски турдаги ҳаракат таркибларини босқичма-босқич замонавий поездлар билан алмаштириш имконини яратиши кутилмоқда.

Шунингдек, замонавий ҳаракат таркиблари сонининг ортиб бориши метрополитеннинг ташиш қувватини ошириш, ҳаракат жадвалининг барқарорлигини таъминлаш ва ортиб бораётган йўловчилар оқимига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди.

Маълумот учун, жорий йил якунига қадар Тошкент метрополитенига яна 11 та замонавий ҳаракат таркибини олиб келиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг