Тошкентда сотилаётган «Андижон музқаймоғи»ни соғлиқ учун хавфли деб топишди

29 майдан бошлаб Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатликлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, ИИБ ходимлари томонидан Андижон музқаймоқлари бўйича рейд тадбирлари ўтказилди, дейилади «Bu Kun» информацион дастурида.
Қайд этилишича, тадбир давомида 132 та аравачадаги 1 тоннадан ошиқ музқаймоқлар истеъмолга яроқсиз деб топилган. Айтилишича, лаборатория текширувида музқаймоқ таркибида ичак таёқчаси қўзғатувчиси ва стафилококк ауреус қўзғатувчиси аниқланган.
Аввалроқ «Андижон музқаймоғи» бренд сифатида рўйхатга олиниши маълум қилинганди.
Қайд этиш лозимки, ижтимоий тармоқларда ушбу рейдларга турлича муносабатлар билдирилмоқда. Кимдир катта бозорни осонгина эгаллаб олгани учун бу бренд атайлаб «синирилаётгани»ни айтса, яна кимдир минглаб ишсизларни иш билан таъминлаган бу бизнесни бу тарзда синдириш яхши иш эмаслигини таъкидламоқда. Аммо сутли маҳсулотнинг бу тарзда кўчаларда исталган одам томонидан, назоратсиз тарзда сотилишига эътироз билдираётганлар ҳам кам эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter