Тошкентда сув нархи яна ошади
![Тошкентда сув нархи яна ошади](https://xabar.uz/static/crop/9/5/920__95_95136083.jpg)
Тошкент шаҳар ҳокими Бош молия маҳкамасида тасдиқланган 2018 йил 14 апрелдаги Реестр № 09-ТГ-2018 декларациясига мувофиқ, 2018 йил 1 майдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалда фойдаланишга киритилади.
Сув таъминоти бўйича — 1 м3 учун 245 сўм, ҚҚСсиз.
Оқава сув бўйича — 1 м3 учун 210 сўм, ҚҚСсиз.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги 69-сонли қарорига биноан, 2018 йил учун Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори истеъмолчилар учун 100 сўм 1 м. куб.дан олинади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 29 январдаги декларацияси билан «Сувсоз» давлат унитар корхонаси жорий йилнинг 14 февраль кунидан совуқ сув учун нархларни оширган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter