Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда халқаро гемология лабораторияси очилди

Тошкентда халқаро гемология лабораторияси очилди

Бугун Тошкентда халқаро гемология лабораторияси ҳамда ўқув марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан заргарлик саноатини янада ривожлантириш, халқаро брендларни Ўзбекистонга олиб кириш ҳамда гемология йўналишида малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан берилган топшириқларни чуқур ўрганиш асосида амалга оширилди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги Элчихонаси, “New Uzbekistan” савдо-инвестиция уйи, GCI Гемология маркази ҳамда “EXPERT ONE” МЧЖнинг қўшма ҳамкорлиги асосида ҳаётга татбиқ этилди.

Ушбу ташаббус гемологик экспертиза соҳасида Ўзбекистонда халқаро стандартларни жорий этиш, профессионал таълимни ривожлантириш, шунингдек, юқори технологиялар, таълим ва заргарлик саноати йўналишларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг