Тошкентдан Новосибирскка қўшимча рейслар йўлга қўйилади

2018 йил 31 мартдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкент - Новосибирск - Тошкент йўналишида қўшимча парвозлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.
Авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
Шанба: HY-667 Тошкент 11:10 – Новосибирск 16:00
Шанба: HY-668 Новосибирск 17:30 – Тошкент 18:35
Парвоз соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган Парвозлар қулай ва замонавий «Airbus А-320» лайнерларида амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter