Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг икки туманида газ, иккитасида электр ўчади

Тошкентнинг икки туманида газ, иккитасида электр ўчади

Фото: «Xabar.uz»

Пойтахтнинг бир қатор туманлари аҳолиси электр ва газ ўчишидан огоҳлантирилди.

«Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент вилояти Тошкент тумани Сабзавот маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли д-530 ммли газ қувурига ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилмоқда. Шу сабабли бугун, 1 ноябрь куни соат 10:00 дан Юнусобод ва Олмазор туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Юнусобод тумани: 2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16-17-18-19-мавзеларда, «Посира», «Бободеҳқон», «Оқтепа», «Обод», «Боғи бўстон2», «Уллола», «Оқибат», «Янги ариқ», «Турк қўрғон», «Регисто», «Мой қўрғон», «Бодомзор», «Бўзсув», «Исломобод», «Уста Ширин», 2»Адуллаева», «Отчопар» 1-2 маҳаллаларида.

Олмазор тумани: «Мискин», «Қорасарой», «Хончорбоғ», «Эски шаҳар2, «Зиёкор», «Беш қўрғон», «Мой қўрғон» маҳаллаларида, Қора-қамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4-мавзеларида.

Юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги барча турдаги улгуржи ташкилотларида, жумладан, Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган юқори босимли газ қувурига уланган йирик ишлаб чиқариш корхоналарида, «Лазиз савдо бизнес», Aleks plyus biznes, Delyuks trans servis, «Юнусобод метан сервис», «Эдем болалар уйи», Dream gaz, «Ҳаблот газ» Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

«Тошкент шаҳар ЭТК» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, бугун, 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод ҳамда Юнусобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси соат 08:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

Яшнобод туманининг: «Авиасозлар» даҳаси 4-мавзесидаги Авиасозлар, Бешариқ кўчаси, 1 дан- 53-гача бўлган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонлари, 204- ва 244-сонли ўрта таълим мактаблари, 481, 405, 435-сонли МТМ, автосервис «Авторитет», Яшнобод туман прокротураси биносида;

Юнусобод туманининг: «Кулол-қўргон» МФЙ ҳамда Юнусобод 12 ҳамда 15-мавзеларининг қисман ҳудудларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.

Қайд этилишича, туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан юзага келиши мумкин бўлган аварияли узилишларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш, жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Шу сабабли маълум ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг