Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тренд бугун бор, эртага йўқ...» – таниқли блогер Алламжоновга эътироз билдирди

«Тренд бугун бор, эртага йўқ...» – таниқли блогер Алламжоновга эътироз билдирди

Комил Алламжоновга кўра, ғазалхонлик, шеър, адабиёт илм эмас, ўзни юпатиш воситаси экан. Ғазал ўқиб, баҳру байт қилмай, илмни трендга олиб чиқиш керак деяптилар, деб ёзмоқда блогер Шаҳноза Соатова.

Майлию, илмни адабиётга зид қўйиш ҳеч бир қуюшқонга сиғмайдиган гап. Худдики сериал олишяпти, ундан кўра мактаб қуринг деган мантиқсиз гап каби. Аввало, адабиёт, айниқса, мумтоз адабиёт – катта илм. Шу илм бўлмаганида, ҳозир умуман ўзбек тили ва миллати қолмасди балки. Қолаверса, бир йўлда кетаётган поезд вагонлари бир-бирига зид ҳаракатлана олмайди, шунчаки, айрим вагонларнинг ғилдираги бузилиб, таркибдан узилиб қолиши мумкин. Ривожланиш учун илм ҳам, миллатнинг қаддини кўтарадиган тарихий-бадиий сериал ҳам, мактаб ҳам, шеъру ғазал ҳам – ҳаммаси керак.

Икки буюк адибнинг таваллуди бир ҳафтага тўғри келса, ғазалхонлик кўп бўлиши табиий. Бошқа пайтлар шу ҳам йўқ ўзи. Бунақа яхши ўйланмаган гапларни айтиш ярашмабди сизга, Комил Исмоилович. Адабиётни тинч қўйинг-да, бемалол илм-фанни трендга олиб чиқаверинг («Заковат»ни қутқаряпсиз, яхши, лекин бу ҳали илм-фанни трендга олиб чиқиш эмас).

Ибн Сино-ю Улуғбекка ҳам олим, ҳам шоир бўлишида адабиёт ҳалақит бермагани каби, сиз назарда тутаётган илм-фанни трендга олиб чиқишингизга ҳам у ҳалақит бермайди. Фақат илм-фанни трендга олиб чиқиб ҳам олим авлод тарбиялай олмаймиз, чунки трендлар бир кўпик, холос, бугун бор, эрта йўқ.

Ҳақиқий илм-фанни ривожлантириш учун эса катта инвестиция ва амалий ишлар керак. Шундан гапиринг ундан кўра, – эътироз билдиради блогер.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг