Ucell World Mobile Congressʼда энг тезкор интернет учун мукофотига сазовор бўлди

Барселонада бўлиб ўтган йиллик халқаро Mobile World Congress кўргазмаси доирасида OOKLA компанияси Ucellʼни 2024 йилнинг III ва IV чораклари якунларига кўра интернет тезлиги бўйича энг яхши мобил оператор деб эътироф этди.
Мукофот топшириш маросимида Ucellнинг Ўзбекистон телекоммуникация соҳаси ва рақамли иқтисодиётини ривожлантириш йўлида амалга оширган йирик сармоялари алоҳида таъкидланди.
Сўнгги уч йил ичида компания ушбу йўналишларга 389 миллион доллар сармоя киритди.
Мазкур нуфузли мукофот Ucellʼнинг мобил тармоқ сифатини ошириш борасидаги юксак ютуқларини тасдиқлайди ҳамда компаниянинг Ўзбекистонда энг тезкор мобил алоқани тақдим этишга бўлган доимий интилишидан далолат беради. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида 9,5 миллиондан ортиқ абонент, нафақат йирик шаҳарларда, балки мамлакатнинг энг олис ҳудудларида ҳам сифатли алоқа ва юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter