Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уч йил давомида қидирилган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди

Уч йил давомида қидирилган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди

Фото: Истанбулдаги консулхона.

Фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2021 йилдан буён қидирувда бўлган Шохноза Рахматова Сайидмуродовна Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Истанбулдаги бош консулхона хабар берди.

Қайд этилишича, 43 ёшли аёл Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Истанбул шаҳрида қўлга олинган.

Консуллик ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбулдаги бош консулхонага ёки Ўзбекистон ИИВ ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилишларини сўради.

«Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Туркиянинг Ушоқ шаҳрида эркига хилоф равишда тутқунликда ушлаб келинган ўзбекистонлик аёл қутқарилгани маълум бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг